Муборак газни қайта ишлаш заводида IT-инфратузилмаси кенгайтирилмоқда

    14-қўриқлаш пости йўлагига 1350 метр узунликдаги оптик толали кабел ётқизилди.

    “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан нефт ва газ қазиб олиш ва қайта ишлаш жараёнларида шаффофликни таъминлаш мақсадида заводларни автоматлаштириш ва табиий газ ҳисобини юритишда аниқлиқ даражасини ошириш борасида вазифалар белгилаб берилган.

    Ушбу вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Муборак газни қайта ишлаш заводида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш, завод объектларида видеокузатув тизимларини жорий этиш бўйича бир қатор ишлар олиб борилмоқда.

    Завод ҳудудидаги видеокузатув тизимларини такомиллаштириш мақсадида 14-қўриқлаш пости йўлагига 1350 метр узунликдаги оптик толали кабел ётқизилди. Шунингдек, 300 метр “UTP” кабел тортилди ҳамда 7 дона “HIKVISION” видеокузатув камераси, 2 дона тармоқ қурилмаси, 3 дона электр таъминоти блоки, 2 дона медиаконвертор қурилмалари ўрнатилди ва камералардаги тасвирлар қўриқлаш хизмати мониторларига чиқарилди.

    Алоқа сифатини яхшилаш мақсадида 5-цехнинг маъмурий биноси атрофидаги кабеллар эстакадасига 450 метр узунликдаги шиша толали кабел демонтаж қилинди.

    Заводдаги 18-цехнинг барча қурилмаларига замонавий видеокузатув камералари ўрнатиш учун 819 метр оптик толали ва 600 метр “UTP” туридаги тармоқ кабеллари ётқизилди. 7 дона бошқариладиган ва 2 дона “HiLook” видеокузатув камералари ўрнатилди ҳамда диспетчерлик хизматининг мониторларига уланди.

    “Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates