Мудофаа вазирлигига қарашли ҳарбий қисмларда тест синовлари якунланди

    Ҳарбий 1 феврал 2021 1995

    2021 йил 26 январь куни Республика Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга ҳарбий тавсиянома бериш бўйича тест синовлари бошланган эди.

    Дастлабки ҳафтадаги тест синовлари Мудофаа вазирлигига қарашли ҳарбий қисмларда ўтказилди.

    Мазкур ҳарбий қисмлардаги тест синовлари 30 январь куни якунланиб, 1 февраль куни Миллий гвардияга қарашли ҳарбий қисмларда тест синовлари бошланди.

    Тест синовлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 31 январда 3215 рақам билан рўйхатдан ўтказилган «Муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномалар бериш тартиби тўғрисидаги Низом” асосида ташкил этилмоқда.

    Муддатли ҳарбий хизматчилар учун мўлжалланган тест саволларининг умумий сони 100 та бўлиб, уларнинг 40 таси – жанговар тайёргарлик, 20 таси – маънавий-маърифий тайёргарлик, 10 таси – математика, 10 таси – физика фани бўйича тест саволларидан, шунингдек, қолган 20 таси эса мантиқий тест саволларидан иборат бўлади.

    Тест синовлари февраль ойи якунига қадар давом этади.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates