Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги халқаро мукофоти кимларга берилади?

    Фан 16 ноябр 2020 3085

    Бугун, 16 ноябрь куни Инновацион ривожланиш вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги халқаро мукофоти борасида пресс-брифинг ўтказилди. 

    Унда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 октябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги халқаро мукофоти билан тақдирлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» қарори билан мамлакатимиз ва хорижда фаолият юритаётган математика соҳасидаги олимлар жамоасини кенг таништириш ва жамоатчиликка ушбу мукофот тақдирлаш тартиби ҳақида маълумотлар берилди.

    Брифингда В.И. Романовский номидаги Математика институти директори ўринбосари Ўткир Розиқов, Ўзбекистон Математиклари жамияти директори ўринбосари Аброр Худойбердиев ҳам иштирок этишди.

    Мукофот билан математика соҳасидаги фундаментал ва амалий илмий изланишлари натижаларига кўра амалиётдаги муайян муаммонинг ечимини таклиф этган олимлар, шу жумладан, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар якка тартибда тақдирланади. Мукофот билан тақдирлаш бир шахсга математика соҳасидаги бир ёки бир нечта ютуқлари учун амалга оширилиши мумкин.

    Мукофот 2 йилда бир марта Президент томонидан Фан ва технологиялар бўйича республика кенгашининг (Кенгаш) таклифига кўра қуйидаги 3 йўналиш бўйича берилади:

    • фундаментал соҳадаги тадқиқот;
    • ёшлар ўртасидаги тадқиқот;
    • иқтисодиётнинг реал секторидаги муаммонинг ечимини таъминлаган тадқиқот.

    Математика соҳасидаги ютуқларни аниқлаш ва мукофот билан тақдирланадиган номзодларнинг дастлабки рўйхатини тайёрлаш учун Математика жамиятида доимий асосда фаолият олиб борувчи Ўзбекистон Республикаси Президентининг Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги халқаро мукофотига номзодлар бўйича таклифларни тайёрлаш Қўмитаси тузилади.

    Қўмита Математика жамиятига аъзо бўлган экспертлардан иборат таркибда тузилади ва Математика жамиятининг умумий йиғилиши қарори билан тасдиқланади.

    Қўмита таркибига Математика жамияти аъзоси бўлган математика соҳасидаги етакчи хорижий мутахассислар жалб этилиши мумкин. Қўмита математика соҳасидаги илмий ютуқларни аниқлаш учун доимий кузатувлар ўтказади.

    Унда фундаментал соҳадаги тадқиқотлар бўйича:

    • илмий нашрлар жамланган ахборот ресурслари, жумладан, умумэътироф этилган индексацияланган маълумотлар базаларидаги журналларда;
    • даврий чоп этиладиган илмий ва илмий-оммабоп журналларда;

    ёшлар ўртасидаги тадқиқот бўйича:

    • илмий нашрлар жамланган ахборот ресурслари, жумладан, умумэътироф этилган индексацияланган маълумотлар базаларида;
    • даврий чоп этиладиган илмий ва илмий-оммабоп журналларда;
    • ёшларнинг илмий таклиф ва тавсиялари тўғрисида Интернет жаҳон ахборот тармоғида;

    иқтисодиётнинг реал секторидаги муаммонинг ечимини таъминлаган тадқиқотлар бўйича:

    • илмий нашрлар жамланган ахборот ресурслари, жумладан, умумэътироф этилган индексацияланган маълумотлар базаларидаги журналларда;
    • даврий чоп этиладиган илмий ва илмий-оммабоп журналларда;
    • иқтисодиётнинг реал секторидаги муайян муаммонинг ечимини таъминлагани тўғрисида Интернет жаҳон ахборот тармоғида эълон қилинган илмий натижалар кўриб чиқилади.

    Шу билан бирга мукофот билан тақдирлашда қуйидаги ишлар кўриб чиқилмайди:

    • аввал мукофот билан тақдирланганлар;
    • аввал кўриб чиқилган, бироқ Кенгаш томонидан мукофот билан тақдирлаш учун тавсия этилмаган илмий ютуқлар;
    • манфаатдор ташкилотлар ёки жисмоний шахслар томонидан мукофот билан тақдирлаш учун илгари сурилган номзодлар бўйича мурожаатлар.

    Мукофот 1 та йўналиш бўйича 1 та олимга ёки олимлар жамоасига тенг тақсимланиш асосида берилади. Шу билан биргаликда, Мукофот ҳар 2 йилда 3 та йўналишга ҳам берилади дегани эмас, агар мукофот талабларига мос номзодлар бўлмаса йўналишлар бўйича мукофот тақдим этилмаслиги мумкин.

    Мукофот 50 минг АҚШ доллари Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Инновация Вазирлигига ажратиладиган маблағлар доирасида тақдим этилади. Мукофотга берилган маблағларни олимлар ёки олимлар жамоаси томонидан сарфланиши назорат қилинмайди.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates