Муҳандислар беллашуви қизғин паллага кирди

    Ҳарбий 4 август 2021 1573

    Марказий ҳарбий округнинг «Фориш» тоғ полигонида «Энг илғор мутахассис» кўрик танловининг «Хавфсиз маршрут» ҳамда «Муҳандислик формуласи» йўналишида Мудофаа вазирлиги қўшинларидаги ҳарбий муҳандислар ўзаро беллашмоқда.

    «Хавфсиз маршрут» йўналиши бўйича Марказий , Тошкент, Шарқий ҳамда Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округи ўзаро беллашаётган бўлса, «Муҳандислик формуласи» бўйича эса, Марказий, Шарқий ҳамда Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округи жамоалари иштирок этишмоқда.

    «Хавфсиз маршрут» мусобақаси низомига асосан жамоалар тўрт ҳисобда беллашувларни амалга оширишмоқда. Бунда МРД (муҳандислик разведка дозори ҳисоби, муҳандислик разведка ишларини амалга оширади), «ТММ-3» (оғир механизациялаштирилган кўприк ҳисоби, кўприк ўрнатади), «БАТ-2» ҳисоби (колонна йўлларини қайта тиклаш ишларини олиб боради), «ИМР-2» ҳисоби (вайроналарни бартараф этиб йўлак очади).

    «Муҳандислик формуласи» мусобақасида ҳарбий хизматчилар 6 та техника билан 3 километр бўлган ҳалқа йўлагида эстафета тарзида ҳаракатланиб, техникаларнинг хусусияти бўйича вазифалар бажаради, деб хабар беради Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates