Мулк ҳуқуқини ҳимоя қилишда "Хабеас корпус" институтини жорий қилиш нимани англатади?

    Хорижий тажрибада шахсни қамоққа олишга санкция бериш, унинг мулкини хатлаб қўйиш судлар ваколатига берилган. 

    Шунга асосан, "Хабеас корпус" институтини янада кенг жорий этиш орқали cуриштирувчи ва терговчининг мол-мулкни хатлаш билан боғлиқ қарорларини судда кўриб чиқиш тартиби белгиланди.

    Шунингдек, фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклашга кенгроқ имконият бериш, уларнинг ҳуқуқлари ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида судда ўз мулкини ўзганинг ноқонуний эгалигидан талаб қилиб олиш тўғрисидаги даъволарини давлат божидан озод қилиш белгиланди.

    Бу даъво рад этилганда, давлат божи даъвогардан ундириб олинади.

    АОКАда бўлиб ўтган брифингда Олий суди ахборот хизмати раҳбари Азиз Обидов "Мулк ҳуқуқининг дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилиш, мулкий муносабатларга асоссиз аралашувга йўл қўймаслик, хусусий мулкнинг капиталлашув даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент фармони мазмун-моҳияти юзасидан маълумот берди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates