Муносиб номзодга овоз берамиз!

    ...

    Президент сайлови – улуғ танловдир,

    Эзгулик йўлида қутлуғ яловдир,

    Бахтимиз қомуси бунга гаровдир,

    Муносиб номзодга овоз берамиз,

    Ифтихор, ғурур-ла кўкрак керамиз!

    Юртбоши дегани – Ватан сарбони,

    Элнинг энг фидойи марди майдони,

    Олий Бош Қўмондон, жасур инсони –

    Муносиб номзодга овоз берамиз,

    Ифтихор, ғурур-ла кўкрак керамиз!

    Яшнасин, гулласин дея ҳур ўлкам,

    Яшасин дунёда инсон шод, ҳуррам,

    Иймон-эътиқодни қилиб мустаҳкам,

    Муносиб номзодга овоз берамиз,

    Ифтихор, ғурур-ла кўкрак керамиз!

    Узукка кўз бўлар номзодларимиз,

    Эл-юртга юз бўлар номзодларимиз,

    Бағри кенг, кўкси тоғ шамшодларимиз –

    Муносиб номзодга овоз берамиз,

    Ифтихор, ғурур-ла кўкрак керамиз!

    Беш бармоқ бирлашса, зўр мушт, куч бўлар,

    Билаклар тўлишар, пайлар зич бўлар,

    Ғанимлар нияти барбод, пуч бўлар,

    Муносиб номзодга овоз берамиз,

    Ифтихор, ғурур-ла кўкрак керамиз!

    Соғлом миллат – соғлом келажак эрур,

    Соғлом юртда асл чечаклар унур,

    Баркамол авлод-да эл кучли бўлур,

    Муносиб номзодга овоз берамиз,

    Ифтихор, ғурур-ла кўкрак керамиз!

    Қариси бор уйнинг париси бордир,

    Кексалар дуоси омадга ёрдир,

    Буни эъзозлаган чин бахтиёрдир,

    Муносиб номзодга овоз берамиз,

    Ифтихор, ғурур-ла кўкрак керамиз!

    Оламни англамоқ фурсати етди,

    Одамни танламоқ фурсати етди,

    Ўзбегим довруғи жаҳонга кетди!

    Муносиб номзодга овоз берамиз,

    Ифтихор, ғурур-ла кўкрак керамиз!

    Ажратиб сарани сарак-саракка,

    Етамиз албатта эзгу тилакка!

    Элсевар номзодни қолдирмай якка,

    Бирдамлик, тинчлик деб овоз берамиз,

    Ифтихор, ғурур-ла кўкрак керамиз!

    Учинчи Ренессанс гули, бўстоним,

    Оламда барқарор тинчлик қўрғоним,

    Тилларда, дилларда эзгу достоним,

    Ўзбекистон учун овоз берамиз,

    Ифтихор, ғурур-ла кўкрак керамиз!

    Минг ойнинг юзини кўрдим, минг шукур,

    Измимда мардона турдим, минг шукур,

    Хизматим гаштидан дилимда ҳузур,

    Мен бугун юз сари парвоз қиламан,

    Сизни ҳам ёнимда ҳамроз биламан!

    Искандар РАҲМОН,

    “Биринчи даражали меҳнат фахрийси” кўкрак нишони соҳиби,

    Ўзбекистон Ёзувчилар ва Журналистлар ижодий уюшмалари аъзоси

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates