Муқаддам судланган фуқаро яна фирибгарлик қилиб, қўлга олинди

    Қўшни давлатдаги олийгоҳда ўқиётгани ҳақида сохта ҳужжат тайёрлаб бериб, ҳужжат асосида Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фуқаро 4 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Самарқанд вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ш.Ш. фуқаро Ш.га қўшни Қозоғистон Республикасидаги университетнинг 1-курсини тамомлаганлиги ҳақида ҳужжат тайёрлаб бериб, кейинчалик ушбу ҳужжат асосида Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 4 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

    Шу каби, Департаментнинг Жиззах вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, муқаддам фирибгарлик ва бошқа жиноятлари учун судланган Ф.С. фуқаро З.нинг ишончига кириб, уни танишлари ёрдамида 2 000 АҚШ доллари эвазига Жиззах давлат педагогика университетига ўқишга киритиб қўйишга келишиб, олдиндан 5 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

    Худди шундай, Андижон вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Пахтаобод туманидаги Абу Али ибн Сино жамоат саломатлиги техникуми талабаси О.Д. фуқаро Г.нинг фарзандини танишлари ёрдамида ушбу техникумга ўқишга киритиб қўйиш эвазига 700 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

    Мазкур ҳолатлар юзасидан тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда, дея хабар бермоқда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates