Дарди тингланаётган одамларнинг ҳаётдан розилиги, эртанги кунга ишончи ортиб боряпти

    Ижтимоий ҳаёт 17 июн 2022 1046

    Мамлакатимизда халқ билан мулоқот қилиш, уларнинг қонуний талаблари, сўров ва таклифларини амалга оширишда туман ва шаҳарларда ташкил этилган адлия бўлимлари муҳим аҳамият касб этяпти. Адлия органларининг амалий кўмаги билан кўплаб ҳамюртларимиз ўзларини қийнаб келаётган турли муаммоларига ечим топяпти. Энг муҳими, мурожаатлар қонуний асосларда ўз вақтида қонуний ва адолатли ҳал этилаётгани фуқароларимизнинг ҳаётдан рози бўлиб, эртанги кунга ишонч ҳисси билан яшашларида муҳим омил бўляпти.

    Жумладан, Адлия вазирлиги ташаббуси билан Фарғона вилоятининг Риштон туманидан 25 километр олисда жойлашган «Уйрат» МФЙда сайёр қабул ўтказилди. Сайёр қабулда туман ҳокимлиги, сектор раҳбарлари, тумандаги мутасадди ташкилотлар, хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар, адвокатлар қатнашди.

    Ушбу қабулга 250 нафардан ортиқ фуқаролар ташриф буюриб, масъуллар томонидан уларни қийнаётган муаммолар батафсил ва атрофлича ўрганилди.

    Шахноза Абдураҳмонова кўп йиллардан буён бетоб. Бироқ қандай тартибда ногиронлик нафақасига чиқишни билмайди. Сайёр қабулда унга адлия ходимлари томонидан ҳуқуқий кўмак кўрсатилиб, тегишли ташкилотларга йўналтирилди.

    Салима Ҳакимова ногирон фарзандига 10 йил аввал махсус аравача олиб берган эди. Бу салмоқли йиллар давомида аравачанинг анча охори тўкилди. Сайёр қабулда имкониятлари чекланган фарзанди учун ногиронлик аравачаси олиб беришда ёрдам сўраб мурожаат қилди. Адлия кўмаги билан унинг масаласи зудликда ўз ечимини топди.

    Риштон туманининг Уйрат қишлоғида истиқомат қилувчи ногиронлиги бор Ҳикматулло Ҳалилов 11 йилдан буён юра олмайди. Оёққа туриш ва мустақил юриш учун бормаган жойи,кўрсатмаган доктори қолмади. Унга айни дамда реабилитация ёрдами зарур. Сайёр қабул давомида,ногиронлиги бор шахсларга кўрсатиладиган ижтимоий ёрдам, имтиёз ва имкониятлар, даволаниш билан боғлиқ муаммолари шу жойнинг ўзида ижобий ечим топди.

    — Тўшакка михланганимга 11 йил бўлди, — дейди Ҳикматулло Ҳалилов. — Лекин шу давр мобайнида бирор марта тегишли жойларга аҳволим ва менга бериладиган ёрдам каби муаммолардан арз қилмадим. Лекин фарзандларимга ҳа деганда оғирлигим тушавермасин, дейманда. Минг хижолат билан келгандим сайёр қабулга. Минг шукр дардимизни эшитишиб, бир зумда ёрдам беришди.

    Хусусан, сайёр қабул давомида 55 нафар фуқароларнинг масалалари жойида ҳал этилиб, уларга моддий ёрдам, кредит олиш, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш, ер олиш билан боғлиқ масалалар юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Ҳал этилиши учун муддат талаб қилинадиган 113 нафар фуқароларнинг мурожаатлари адлия органлари ва тегишли идоралар иш юритувига олинди.

    Шу билан бирга, аҳолининг ишсиз қатлами, хусусан «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари»га киритилган фуқароларни иш билан таъминлаш мақсадида туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилиб, 3 нафар фуқаро ишга жойлаштирилди ҳамда 21 нафардан ортиқ фуқароларнинг иш билан таъминлаш тўғрисидаги мурожаатлари иш юритувига олинди.

    Элёр Эксанов,
    Фарғона вилоят адлия бошқармаси
    Жамоатчилик билан ишлаш бўйича
    етакчи маслаҳатчиси.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates