Мурожатлар ўз ечимини топмоқда

    Ўзбекистон истеъмолчилар хуқуқларини ҳимоя қилиш федерациясига Тошкент шаҳар Бектемир туманида яшовчи фуқаро А.Загитова томонидан мурожаат келиб тушган.

    Фуқаро ўз мурожаатида унинг турмуш ўртоғи Т.Комилов 2017 йилнинг 1 январдан “RIVER AVTO” МЧЖнинг такси ҳайдовчиси вазифасида ишлаб келган. Автокорхонада янги автомашиналар борлигига қарамай фуқаро Т.Комиловга фойдаланиш учун эски автомобиль берилгани, фуқаро янги автомобилни сўраганда ундан 3 миллион сўм пул сўрашган. Шундан сўнг истеъмолчи 1 миллион 800 минг сўм эвазига ўз ҳисобидан эски автомашинани таъмирлаган, соғлиғи ёмонлашгани сабали ишдан бўшаган бўлишига қарамасдан, унга корхона томонидан 27 миллион 270 минг сўм қарздорлик ёзилгани, бироқ, пандемия сабаб машина гаражда турганини маълум қилган.

    Шунингдек, Жиззах вилояти Зарбдор туманида яшовчи фуқаро З.Бойқулова томонидан келган мурожаатда Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида жойлашган “ORGANIC LIFE” фирмасидан 4 қути “Ламифарен” дори воситасини хирид қилгани, истеъмолчи дорининг икки қутисини истеъмол қилиб бўлганидан сўнг ҳеч қандай ижобий таъсирини сезмагани, қолган икки қути дорининг пулини қайтиб олишда амалий ёрдам беришни сўраган.

    Ана шундай мурожаатлардан яна бири, Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида яшовчи В.Қаххоров томонидан келган бўлиб, унда истеъмолчи “Olx” интернет дўкони орқали 1 миллион 500 минг сўм эвазига шишириладиган диван буюртма қилгани, аммо буюртма етиб келганидан бир ҳафта ўтар-ўтмас диван ўз-ўзидан ёрилиб кетгани, сотувчига бир неча маротаба марожаат қилган бўлсада, тадбиркор турли баҳоналар орқали уни алмаштириб беришдан бош тортгани ҳақида айтилган.

    Мазкур мурожаатлар Федерациянинг Тошкент шаҳар ҳудудий бирлашмаси ходимлари томонидан ўрганилиши натижасида жами 30 миллион 120 минг сўм маблағ истеъмолчилар фойдасига ундириб берилишига эришилди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates