баннер
Сайт тест режимида ишламоқда
Лого Лого-пв-уз

    Муштарак мақсадлар — ҳамкорлик ришталари

    Фарғонада 30 та Қирғизистон капитали иштирокида қўшма корхоналар фаолият кўрсатиб келяпти.

    Фарғона шаҳрида Тожикистон Республикасининг Сўғд, Қирғизистон Республикасининг Боткен ва Фарғона вилоятлари расмийлари ва ишбилармонлари иштирокида “Чегараолди ҳудудлар интеграцияси    тараққиёт омили” мавзусида халқаро бизнес-форум бўлиб ўтди.

    Ўзбек, тожик ва қирғиз халқлари азалдан бир дарёдан сув ичиб, яқин дўст ҳамда қўшни сифатида яшаб келган. Тарихимиз, маданий ва диний қадриятларимиз, анъанаю урф-одатларимиз муштарак.

    Уч мамлакат Президентларининг олий даражадаги учрашувлари  ижтимоий- иқтисодий ҳамкорлик  ришталарини янги босқичга  олиб чиқди

     Фарғонада ташкил этилаётган мазкур анжуман ҳам ўзаро манфаатли мақсадларга хизмат қилиши билан аҳамиятли. Икки вилоят делегациялари катта тантаналар билан кутиб олинди. Фарғона туманидаги  вилоят ҳокимлиги “Қабуллар уйи”да расмий учрашув бўлиб ўтди.Унда Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров, Сўғд вилояти Раиси, Тожикистон Олий Мажлиси юқори палатаси Раисининг биринчи ўринбосари Ражаббой Аҳмадзода ва  Қирғизистон Республикаси ҳукуматининг Боткен вилоятидаги мухтор вакили  Омурбек Суваналиев қардош халқларнинг муносабатлари янги босқида давом этаётганлигини таъкидлаб, барча соҳаларда ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш борасида сўз юритди.

    Фарғона шаҳридаги  Ислом Каримов номидаги Театр-концерт  саройида Тожикистон Республикаси Сўғд вилояти, Қирғизистон республикасининг Боткент вилоятидаги ишбилармонлари доирасида халқаро бизнес-форумининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

    — Ўзбекистон қадимий ва бой тарихга эга, Буюк ипак йўлининг маркази бўлган ўлка, —  дейди Суғ вилояти савдо саноат палатаси раиси Муҳаммад Муҳаммаджонов. — Фарғона вилояти  ўзининг ҳудудий  жойлашуви, йўл ва  коммуникация тармоқлари ривожлангани билан ажралиб туради. Мен бу  ерга бундан икки йил аввал келгандим. Тўғриси, жуда ўзгариб обод бўлиб кетибди. Бу  тадбиркор ва инвесторларнинг қизиқишларини оширмоқда. Форум доирасида  тўқимачилик, металлургия, қишлоқ хўжалиги йўналишларида ҳамкорлик қилишни  кўзлаб турибмиз.

    Ҳозирги кунда вилоятда тожикистонлик тадбиркорлар билан ҳамкорликда ташкил этилган 5 та корхона фаолият кўрсатмоқда. Ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш мақсадида Фарғона вилояти томонидан  қиймати 4 миллион АҚШ долларилик 7 та экспорт шартномаси таклифи ишлаб чиқилди.

     Уч давлат  тадбиркорлари учун  очиқ мулоқот майдонига айланган мазкур бизнес–форум  ишбилармонлар ўртасида истиқболли лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этишда  янги имконият эшикларини  очди. Хусусан, чегараолди вилоятлар билан ҳамкорлик янада фаоллашаётганини алоҳида таъкидлаш лозим. Ҳудудлар ўртасида илмий-амалий конференциялар, симпозиумлар, семинар ва форумлар, ёшлар ўртасида фан олимпиадалари, санъат фестиваллари ва спорт мусобақалари доимий тарзда ташкил этиб келинмоқда.

    — Дўстлик, ҳамжиҳатлик йўлида бошланган амалий ҳамкорлик яқин кунларда ўз самарсини беради, — дейди  Боткент вилоят “Қизил булоқ”  корхонаси директори Исманали Карабаев. - Корхонамиз кўмир қазиб чиқариш билан шуғуланади. Яқинда маҳсулот саралаш цехи иш  тушди. Бу ер қаридан қазиб олинган  маҳсулотларимизни 4 йўналишда саралаб беради.

    2020  йилда  Фарғона  вилояти ва  Қирғизистон Республикаси вилоятлари ўртасида импорт-экспорт операциялари умумий қиймати 159,8 миллион АҚШ долларини ташкил этди. Бугунги келиб, Фарғонада 30 та Қирғизистон капитали иштирокида қўшма корхоналар фаолият кўрсатиб келяпти. Айни кунларда ҳамкорликда 6 та инвестицион лойиҳа амалга оширилмоқда.

    Очиқ ва дўстона мулоқот тарзидаги учрашувда қўшни давлатлар учун тенг манфаатли келишувлар, ҳудудлар интеграциялашуви, истиқболли лойиҳалар, савдо, импорт-экспорт ҳамда тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўзаро ҳамкорликнинг самарали шаклини яратиш бўйича фикр аллашилди.

    Меҳмонлар Фарғона вилоятида ишлаб чиқарилган саноат ва ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмаси билан танишди.

    Анжуманда  ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида “B2B” шаклидаги  амалий учрашувлар бўлиб ўтди.

    Фарғона ва Сўғд вилоятлари ўртасида савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ҳамкорлик юзасидан “йўл харитаси”, Қўқон шаҳри, Бувайда, Бешариқ, Данғара, Учкўприк туманлари ҳамда қўшни вилоят шаҳарлари билан биродарлик меморандуми имзоланди.

    Расулжон КАМОЛОВ,

    журналист

     

    No date selected
    June 2021
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates