Мушук полиция бўлимини 1 кун “бошқарди”

    унга мақтов ёрлиғи топширилди

    Японияда яшовчи Коко лақабли мушук одамни қутқаришда ёрдам бергани учун Тояма вилоятининг полиция бўлими бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда “NHK” телеканали хабар берди.

    Маълум бўлишича, 2020 йилда кекса одам канализация ариқчасига йиқилиб тушган. Уни қутқаришда Коконинг ғайриоддий хатти-ҳаракати ёрдам берган. Яъни у канализация ёнида ўтириб, сувга тикилиб турган. Буни пайқаган мушук эгаси яқинроқ келиб, йиқилган одамни кўрган ва дарҳол ёрдам чақирган.

    Таъкидланишича, Коконинг ушбу ҳаракати учун полиция мақтов ёрлиғи топширди. Мушукка махсус форма ва фуражка кийдирилди. У бир кун бўлим бошлиғи лавозимида фаолият олиб борди. Шу вақт ичида мушук кичик мактаб ўқувчилари учун йўл ҳаракати хавфсизлиги дарсларида қатнашган, ҳаттоки тегишли декларацияни “имзолади”. Японияда қабул қилинган одатга кўра, Коко панжасини қизил сиёҳга ботириб, ҳужжатга “шахсий муҳр” ҳам қўйди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates