“Икки кун давомида Андижондаги бўлаётган ўзгаришлар билан танишдим. Шу билан бирга, вилоятни иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш, ободонлаштириш ва инфратузилмаси учун мисли кўрилмаган миқдорда маблағ ажратиляпти. Бунақаси ҳеч қачон бўлмаган“, — деди давлатимиз раҳбари.
Айтилган барча ташаббуслар Андижондаги ҳар бир хонадонгача кириб бориши, ажратилаётган ҳар бир сўм маблағ камида ўн сўм бўлиб қайтиши учун мутлақо янги назорат тизими жорий қилиниши белгиланди.
Тегишли идораларга ҳар бир топшириқ ижросидан тортиб, раҳбарларнинг аҳоли ва тадбиркорлар билан муомаласигача қатъий назорат ўрнатиш топширилди.
Ҳар бир маҳаллада ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш ишларини кучайтириш вазифаси қўйилди, Андижонга янги тайинланган вилоят прокурори ва ички ишлар бошлиғининг бу борадаги масъулияти белгиланди.