Музликларни сақлаб қолишга доир муҳокама ўтказди

    Марказий Осиё халқаро институти  ва Тожикистон Республикаси Фанлар академияси ташаббуси билан “Марказий Осиёда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва музликларни сақлаб қолишнинг долзарб масалалари” мавзусида  онлайн шаклда давра суҳбати  бўлиб ўтди.

    Унда Марказий Осиё давлатлари, Исроилнинг етакчи таҳлилий ва тадқиқот тузилмаларининг 30 дан ортиқ мутахассислари ҳамда Оролни қутқариш халқаро жамғармаси экспертлари иштирок этди.

    Хусусан, Тожикистон Сув муаммолари, гидроэнергетика ва экология институти, Тожикистон Фанлар академияси Музликларни ўрганиш маркази, Қирғизистон Фанлар академиясининг Сув муаммолари ва гидроэнергетика институти, Туркманистон Давлат сув хўжалиги қўмитаси ва “Туркменсувылымтаслама” институти, Исроил сув хўжалиги департаменти раҳбарлари ва мутахассислари ҳам иштирок этди.

    Тадбирда сўзга чиққан, Марказий Осиё халқаро институти директори ўринбосари Бахтиёр Мустафаев, 2030-2050 йиллар оралиғида ҳаво ҳароратининг 1,6-2,6 даражага кескин кўтарилиши бу, айниқса аҳолининг ўсиши, саноат ишлаб чиқариши ва қишлоқ хўжалигининг ривожланиши шароитида мавжуд сув танқислигини янада кучайтиришини қайд этди. Минтақада мавжуд ҳозирги ноқулай шароитни инобатга олган ҳолда, ўзаро қўшма саъй-ҳаракатларнинг ишлаб чиқилиши Марказий Осиё давлатларида сув хўжалиги ва экологик вазиятни яхшилашга кўмаклашади.

    Ўз навбатида, Тожикистон Фанлар академияси Сув муаммолари, гидроэнергетика ва экология институти директори Ориф Aмирзоданинг сўзларига кўра, глобал иқлим ўзгариши ва глобал исиш нуқтаи назаридан Марказий Осиёда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича муҳокаманинг долзарблиги, минтақанинг ушбу муаммоларга нисбатан кенг имкониятларга эга эмас.

    Тожикистон вакили сувни тежаш ва музликларни сақлаб қолиш масалаларида минтақадаги барча давлат ва илмий тузилмалараро яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш долзарблигини қайд этди. Унда таъкидланганидек, мамлакатларнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари орқалигина иқлим ўзгаришининг салбий таъсирини камайтириш мумкин.

    Оролни қутқариш халқар жамғармаси Ижроия қўмитаси раиси ўринбосари Х.Шарофиддиновнинг таъкидлашича, Марказий Осиё иқлим ўзгаришининг салбий таъсирига учраши мумкин бўлган минтақалар қаторига киради.

    Келгусида ушбу омил минтақадаги сув мувозанатини мураккаблаштириб, музликлар хавфсизлигига салбий таъсир этади. Марказий Осиё мамлакатлари иқлим ўзгариши оқибатларини бартараф этишда сувни тежовчи технологиялар ва сув ресурсларини интеграциялашган бошқарув тизимини жорий этиш, сув ҳавзаларидаги ресурсларини бошқариш тамойилларига ўтиши, маълумот тўплаш ва қайта ишлаш тизимини модернизация қилиши зарур.

    Иштирокчилар муҳокамалар доирасида минтақадаги мавжуд иқлим шароити ва унинг Марказий Осиё музликлари ҳамда сув ресурсларига салбий таъсирини атрофлича таҳлил қилдилар. Шунингдек, минтақадаги экологик аҳамиятга молик устувор масалалар белгилаб олиниб, сув ресурсларини кўпайтиришга доир қатор таклифларни илгари сурди.

    Исроил давлати сув ресурслари бошқуруви, гидрогеология департаменти бошлиғи Яков Лившиц ўз нутқида, Исроилда сувни тежаш ва ундан самарали фойдаланиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида батафсил маълумот берди.

    Унда қайд этилишича, Исроилда ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиши ва қайта тикланадиган сув ресурсларининг қисқариши шароитида қўшимча сув таъминоти манбаларини яратиш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бу денгиз ва шўр сувларни шўрлантириш технологияси, ягона яхлит сув таъминоти тизимини жорий этиш, шунингдек, қишлоқ хўжалигида ичимлик суви таъминоти учун яроқсиз сувдан фойдаланишни ўз ичига олади.

    Я.Лившицнинг фикрича, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва сув ресурсларини тежашнинг энг самарали усули бу томчилатиб суғоришдир. Шунингдек, 2000 йилдан буён мамлакат қишлоқ хўжалигида қайта ишланган оқава сувлардан фаол фойдаланилмоқда. Ёш авлод билан олиб борилаётган тарбиявий ишлар янада муҳим аҳамиятга эга. Исроилда сувни тежаш борасида таълим-тарбия ишлари мактабгача ёш давридан бошланади. Шу қаторда, «НЬЮТЕК» ўрта мактабларида сув билан боғлиқ мавзуларни ўрганиш дастури амалга оширилмоқда ва оммавий ахборот воситаларида сувни тежашга чақирувчи кампания иш олиб бормоқда.

    Тадбир якунлари бўйича, иштирокчилар Марказий Осиёдаги долзарб экологик муаммолар юзасидан доимий фикр алмашиш муҳимлигини таъкидлади. Илмий тузилмалар вакиллари шу каби форматдаги яқин ҳамкорлик алоқаларни давом эттиришга келишиб олди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates