Нафақадагилар учун энг яхши давлатлар номи аниқланди

    Нафақадагилар фаровон ҳаёт кечириши мумкин бўлган мамлакатлар рейтинги тузилди, дея хабар бермоқда Mercer сайти.

    Mercer консалтинг компанияси ва CFA Institute Global Pension Index (Глобал пенсия индекси)ни тузди, унда Исландия биринчи ўринни эгаллади ва бу йил биринчи марта рўйхатга киритилди.

    Mercer маълумотларига кўра, Исландиянинг биринчи поғонани эгаллашига катта миқдордаги маблағ тўплаш имконини берувчи биринчи даражали ва ишончли пенсия тизими ёрдам берди.

    Кучли учликка Голландия ва Дания ҳам кирди, улар охирги 10 йил мобайнида биринчи икки қаторни доимий равишда эгаллаб келган. Умуман олганда, Скандинавия давлатлари ушбу рейтингда 80 дан ортиқ балл олди.

    Уларнинг ортидан 75-80 балл билан Исроил, Норвегия ва Aвстралия жой олди. Финляндия, Швеция, Буюк Британия, Сингапур, Швейцария, Канада, Ирландия, Германия, Янги Зеландия ва Чили 65-75 баллдан тўплашди.

    Энг паст ўринларни Япония, Мексика, Жанубий Корея, Туркия, Ҳиндистон, Филиппин ва Aргентина эгаллади. Таиланд 43 – ўрин билан рейтингни якунлади.

    Таҳлилчилар мамлакатлардаги фоиз ставкалари, ишлаб чиқариш ва даромадлар тенглиги, шунингдек, давлат қарзи миқдори ва иқлим ўзгаришига қараб ҳисобланган глобал пенсия индексини кўриб чиқишди.

    “Ҳамма учун пенсия таъминоти сифатини яхшилаш мақсадида пенсия тизимининг кучли ва заиф томонларини ўрганиш ҳеч қачон аҳамиятли бўлмаган”, деди CFA Institute президенти ва бош директори Маргарет Франклин.

    Экспертларнинг фикрича, дунё бўйича аҳолининг қариши оқибатлари пенсия тизими олдига ҳам муҳим вазифаларни қўймоқда. Пандемия ва иш ҳақининг секин ўсиши пенсия тизимига ҳам босим ўтказмоқда.