Нафас олиш жараёнида коронавирусни ўлдирадиган ниқоб ўйлаб топилди

    Саломатлик 26 октябр 2020 1409

    Массачусетс технологик институти олимлари «ақлли» ниқоб ўйлаб топдилар. Бундай ҳимоя ниқоблари COVID-19 билан касалланган беморлар билан доимий алоқада бўладиган шифокорлар учун айни муддао бўлди.

    Ниқоб мис тўр шаклидаги металл фильтрдан иборат. Махсус батарея металлни 90 даражагача қиздиради. Ҳароратнинг бундай даражаси ниқоб эгаси нафас билан қўшиб ниқобга тортиб олган COVID-19 заррачаларини йўқ қилишга қодир.

    Инсон терисини ҳимоя қилиш мақсадида мис тўр неопрен деб аталувчи махсус изоляция этувчи материал билан қопланган бўлади. Бунда инсон ниқобдан юзи куйиб қолишидан қўрқмасдан фойдаланса бўлади.

    Олимларнинг таъкидлашича, ушбу ниқоб вирусларни блоклайди экан. У вирусларни ичкарига ўтказади, лекин уларнинг фаоллигини сўндиради экан. Ундан ташқари қурилмани стерилизациядан ўтказишга ҳожат қолмайди, деб хабар беради m24.ru.

    Қурилма муаллифлари патентга ариза бердилар ва жисмоний синовдан ўтказиш учун ниқоб прототипининг конструкциясини яратиш устида иш бошладилар.