Наманган давлат университетида 400 ўринли талабалар турар жойи қурилиши бошланди

    Бино 7 қаватдан иборат бўлиб, том қисмига қуёш панеллари ўрнатилади.

    Янги талабалар турар жойи университетнинг Наманган шаҳридаги Бобуршоҳ кўчасида жойлашган биносида бунёд этилади. Бино пудратчи “Файзобод Само Сервис” МЧЖ томонидан қурилади ва унинг лойиҳавий қиймати 25 миллиард сўмдан ортиқ, деб ёзмоқда Наманган давлат университети “Пресс клуб” раҳбари Санжарбек Ҳамидов.

    Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Иброҳим Абдураҳмонов Наманган давлат университетига бориб, қурилиши режалаштирилаётган мазкур объект лойиҳаси билан танишди.

    Вазир талабалар турар-жойи лойиҳаси билан танишар экан, объектнинг ҳар жиҳатдан қулай шарт-шароитларга эга бўлиши зарурлиги юзасидан ўз таклифларини берди. Айниқса, ногиронлиги бўлган талабаларнинг турар жой биносига кириб-чиқишларида қулайлик бўлиши учун пандуслар ўрнига кичик лифтга ўхшаш қурилмани ўрнатиш ғоясини баён этди. Қурувчи пудратчи билан суҳбатлашиб, қурилиш соҳасида қандай тажрибага эгалиги билан қизиқди, бошланган қурилиш ишларини кузатди. Қурилишда фойдаланиладиган хомашёлар сифати, арзонлигига эътибор қаратиш лозимлиги, бинонинг кўркам, шинам ва замонавий қиёфага эга бўлиши кераклигини алоҳида таъкидлади.

    Қисқа муддатда фойдаланишга топшириладиган талабалар турар жойи 7 қаватдан иборат бўлиб, бино том қисмига қуёш панеллари ўрнатилади ва натижада узлуксиз ҳамда тежамкор электр энергияси билан таъминланади. Бинонинг биринчи қаватида ўқув хонаси, ошхона, тиббий хизмат хонаси, спорт-соғломлаштириш ҳамда маиший хизмат кўрсатиш хоналари жойлашади. 4 та хонанинг жисмоний имконияти чекланган талабалар учун қурилиши ҳамда уларда ювиниш ва ҳожатхонанинг мавжудлиги ногиронлиги бўлган шахсларга катта қулайлик туғдиради.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates