«Наманган» эркин иқтисодий зонасида Сhangan бренди остида кичик юк автомобиллари ишлаб чиқарилади

    Саноат 21 июл 2020 1756

    Чуст тумани ҳудудида жойлашган «Наманган» эркин иқтисодий зонасида Хитойнинг Сhangan бренди остида кичик юк автомобиллари ишлаб чиқариш лойиҳаси бошланди.

    Бунга бағишланган маросимда вилоят ҳокими Хайрулла Бозоров иштирок этди.

    Мазкур эркин иқтисодий зона Президентнинг 2018 йил 20 августдаги фармонига мувофиқ ташкил этилган бўлиб, 681 гектар майдонни эгаллаган. Ҳозирда бу ерда умумий қиймати 601 миллион долларлик 18 та лойиҳа амалга оширилмоқда. Улардан иккитаси — «Чуст текстиль» ва «Ифода агрокимёҳимоя» корхоналари аллақачон ўз фаолиятини бошлаган.

    Хитойнинг Сhangan брендига мансуб кичик юк автомобилларини ишлаб чиқариш «Хориждаги ватандошлар» лойиҳаси доирасида амалга оширилади. Ишлаб чиқаришга сўнгги 10 йил давомида БААнинг Ажман шаҳрида истиқомат қилиб келаётган асли наманганлик тадбиркор Жобирхон Ҳомидов томонидан 800 минг доллар, 2 миллион доллар хорижий инвесторлар улуши ва 3 миллион доллар банк кредити, жами 5,8 миллион доллар миқдорида инвестиция киритилмоқда.

    Namangan Сhangan Motors МЧЖ томонидан лойиҳанинг биринчи босқичида йилига 1800 та 1—1,5 тонна юк кўтарадиган 4 хил русумдаги автомобиллар ишлаб чиқарилади ва 120 киши иш билан таъминланади. Кейинги 3 йил давомида маҳаллийлаштиришни 50 фоизгача етказиш ва маҳсулотнинг учдан бир қисмини БАА ҳамда Марказий Осиё давлатларига экспорт қилиш кўзда тутилган.

    Тадбиркорнинг ҳисоб-китобларига кўра, Ўзбекистоннинг ўзида йилига 20 мингтагача шундай русумдаги автомобилларга эҳтиёж мавжуд. Яқин ва узоқ хориж бозорлари инобатга олинадиган бўлса, ишлаб чиқариш кўламини янада кенгайтириш имкониятларини чамалаш мумкин бўлади.

    — Namangan Сhangan Motors томонидан ишлаб чиқариладиган автомобилларга ҳозирнинг ўзида талаб ва харидорлар етарли эканлиги кишини қувонтиради. Келгусида бу ерда эҳтиёт қисмлар тайёрланадиган бошқа корхоналар ҳам пайдо бўлиши ва яхлит мажмуа юзага келиши айни муддао бўлади, — деди вилоят ҳокими Хайрулла Бозоров.

    Корхонада 2021 йилнинг биринчи чорагида илк автомобиллар ишлаб чиқарилиши бошланиши кутилмоқда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates