баннер
Сайт тест режимида ишламоқда
Лого Лого-пв-уз

    Наманган «Картинг пойгаси» бўйича Халқаро мусобақага тайёр

    Наманганда халқаро жаҳон стандартлари талабларига жавоб берадиган уч конфигурацияли (уч йўналишли) картадром барпо этилди.

    Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Наманган вилояти кенгаши томонидан спортнинг техник ва амалий турларини янада ривожлантириш мақсадида, Учқўрғон туманида лойиҳа асосида ўқ отиш тири, ҳакамлар, тиббиёт ходимлари, ўғил ва қиз болалар учун кийиниш ҳамда ювиниш хоналари,  картинглар таъмирлаш хонаси, 10 та хонадан иборат картинглар учун (навес) бокслар, 240 ўринли томошабинлар учун жой қурилиш ишлари бажарилди.

    Вилоятда спорт туризмини ривожлантириш, вилоятимиз спортчиларини республика ва халқаро спорт мусобақаларида фаол иштирокини таъминлаш ва етакчи спортчилар билан тажриба алмашиш учун мазкур спорт мажмуасида халқаро талабларга жавоб берадиган умумий узунлиги 1 050 метр бўлган уч йўналишли (1-йўналиш 831 метр), (2-йўналиш 825 метр), (3- йўналиш 855 метр) ли янги замонавий «Картодром» барпо этилди. Ушбу замонавий ва халқаро Картадром - спортчилар учун барча шарт-шароитлар яратилиши бўйича Марказий Осиёда ягона ҳисобланади.

    Ҳозирда вилоят, Республика ва Халқаро даражадаги спорт мусобақаларини сифатли ва тизимли ўтказишини таъминлаш мақсадида, «Картинг пойгаси» бўйича Наманган вилояти хокими Кубоги учун Халқаро мусобақа ўтказилиши режалаштиряпти, деб хабар беради Наманган вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    October 2020
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates