Наманган муҳандислик-қурилиш институтида IT-марказ очилди

    Бугун Наманган муҳандислик-қурилиш институти IT-марказининг фойдаланишга топшириш маросими бўлди. Мазкур даргоҳ Инкубация ҳамда Технологиялар ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш марказларини ўз ичига олади.

    Инкубация маркази ёшларга стартаплар бўйича асосий ва фундаментал билим бериш билан бир қаторда уларга ўзларини ахборот технологиялари соҳасида тадбиркор сифатида намоён этишига имкон беради. Шу тариқа, “стартап” тушунчаси талаба учун бегона бўлмайди.

    Табиийки, инновацион лойиҳани яратиш учун соҳа мутахассисларининг йўл-йўриқ ва тавсиялари керак. Технологиялар ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш марказида талабалар мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимини аниқлаш, шунингдек, турли лойиҳалар устида мутахассислар ва давлат идоралари вакиллари билан бемалол ҳамкорлик қилишлари мумкин.

    НамМҚИ IT-марказини барпо этишга 1,3 миллиард сўм маблағ сарфланди. Бу ерда 60 нафар талаба бир пайтнинг ўзида шуғулланиши учун замонавий компьютерлар билан таъминланган конференц-зал, ахборот технологиялари ва инновациядан сабоқ бериладиган тўгараклар, талабалар мутахассислар ҳамда тенгдошлари билан маслаҳатлашиш, фикр алмашиши учун Zoom-алоқа хонаси, дам олиш ва психолог билан мулоқот қуришга мўлжалланган релакс хонаси, ахборот технологиялари ва инновацияларга оид адабиётлардан иборат мўъжаз кутубхонага ўрин ажратилган.

    Маросимда институт ректори Шарифбой Эргашев, IT- Park Наманган вилоят филиали директор ўринбосари Шерзод Турсунов сўзга чиқиб, талабаларни яратилаётган замонавий имкониятлар билан табриклади. Тадбир давомида институтнинг иқтидорли талабалари ва магистрлари томонидан яратилган стартап лойиҳалар тақдимоти ҳам ўтказилди.

    Азизбек Абдувалиев,

    НамМҚИ медиа маркази раҳбари.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates