Наманган шаҳридаги эксперимент ўзини оқлаяптими?

    Мамлакатимизда 27 ноябр 2020 521

    Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 сентябрдаги 561-сонли қарори асосида Наманган шаҳрида эксперимент тариқасида 9 та давлат органлари, жумладан, Наманган шаҳар давлат солиқ инспекцияси, Молия бўлими, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси, Тиббиёт бирлашмаси, Маданият бўлими, Халқ таълими бўлими, Мактабгача таълим бўлими, Наманган давлат ўрмон хўжалиги, Ободонлаштириш бошқармаси ҳуқуқшунослари қисқартирилиб, 5 та штат бирлигидан иборат Юридик хизматлар кўрсатиш маркази ташкил этилди.

    Марказга шу кунгача давлат органлари ва ташкилотларининг 881 та буйруқ, 53 та шартнома ва 112 та меҳнат шартномаси шаклидаги юридик тусдаги ҳужжатлари ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун келиб тушган.

    Келиб тушган юридик тусдаги ҳужжатларнинг 1 046 таси қонунийлиги юзасидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиб, шундан 18 та буйруқ шаклидаги давлат органлари ва ташкилотларининг лойиҳаларига қонунчиликка зид бўлганлиги, жумладан қонунчилик техникаси талабларига жавоб бермаганлиги сабабли қайтарилган.

    Марказ томонидан барча хизматлар “E-huquqshunos” ягона электрон тизими орқали рақамли технологиялардан фойдаланилган ҳолда масофавий тарзда амалга оширилмоқда.

    Эксперимент доирасида қуйидаги ижобий натижалар кутилмоқда:

    Биринчидан, иш берувчининг тазйиқига йўл қўймаслик, яъни юристлар ўзининг иш берувчисини эмас, балки унга алоқаси бўлмаган бошқа ташкилотларнинг ҳужжатлари юзасидан хулоса беради.

    Иккинчидан, давлат органлари билан ўзаро ҳужжат алмашинуви ягона электрон тизим орқали амалга оширилади, бунда юридик хизмат томонидан хулоса берилгандан сўнг ушбу ҳужжатни ўзгартириш имкони бўлмайди.

    Учинчидан, марказни ташкил этиш орқали юридик хизмат фаолиятига тааллуқли бўлмаган функция ва вазифалар олиб ташланади. Натижада юридик хизмат кўрсатиш марказлари ходимларининг ўзларига юкланган вазифаларни самарали бажариши таъминланади.

    Тўртинчидан, бугунги кунда туман даражаси барча ташкилотларда бир нафардан юрист штати мавжуд. Бир нафар ходим томонидан барча йўналишлардаги мураккаб ҳуқуқий масалаларга ечим топиш қийинчиликлар туғдираётган эди. Марказнинг ташкил этилиши ҳуқуқий муаммоларни коллегиал тарзда ечиш ҳамда ҳозирда мавжуд бўлмаган устоз-шогирд тизимини йўлга қўйишга имкон беради.

    Бешинчидан, марказнинг ташкил этилиши ҳуқуқшуносларнинг моддий таъминотини (ойлик маошини) яхшилаш имконини беради.

    Эксперимент орқали ижобий натижаларга эришилган тақдирда, барча туманларда юридик хизмат кўрсатиш марказлари жорий этилади.

    Адлия вазирлиги

    Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates