Наманган туманида электр двигателларни ишлаб чиқарувчи янги корхона очилди

    Инвестициялар 19 март 2021 722

    "NAM MOTOR SERVIS" МЧЖ туманнинг “Катта Тошбулоқ” МФЙ ҳудудида жойлашган. 

    Лойиҳанинг умумий қиймати 30,1 млдр.сўмни ташкил этади. Шундан 17,0 млрд.сўм лойиҳа ташаббускорининг ўз маблағлари, 300,0 минг доллари Халқ банк кредити ҳисобига, 1,0 млн.доллари Хитойлик ҳамкорлари ҳисобига тўғри келади.

    Лойиҳа икки босқичда амалга оширилиши кўзда тутилган. Биринчи босқичда лойиҳа ташаббускори ўз маблағи ҳисобидан 17,0 млрд.сўмга бино-иншоотларини қуриб битказиши ва Халқ банки томонидан ажратилган 300 минг АҚШ долларига Хитой давлатидан технологиялар олиб келиши белгиланган.

    Жорий йил 19 март ҳолатига ушбу лойиҳани биринчи босқичи учун 20,0 млрд.сўм маблағ сарфланиб, қурилиш ишлари якунланди ва Хитой Халқ Республикасининг “Fujian Haineng Electrical Co., Ltd” компаниясидан технологиялар олиб келиниб, ўрнатилди ва ишга туширилди. Натижада 70 нафар иш ўрни яратилди.

    Иккинчи босқичда 2021-2022 йилларда қўшимча бино қурилиб, қўшимча 70 нафар иш ўрни яратилиши режалаштирилган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates