Наманган туманида янги инвестиция объектлари яратиляпти

    Мамлакатимизда 7 апрел 2021 357

    Наманган туманида кўплаб фуқароларимизнинг бандлигини таъминланаётган инвестиция объектлари босқичма-босқич ишга тушмоқда.

    Шундай инвестицион лойиҳалардан бири «NAM MOTOR SERVIS» МЧЖ туманнинг «Катта Тошбулоқ» МФЙ ҳудудида жойлашган.

    Лойиҳанинг умумий қиймати 30,1 миллиард сўмни ташкил этади. Шундан 17,0 миллиард сўм лойиҳа ташаббускорининг ўз маблағлари, 300,0 минг доллари Халқ банк кредити ҳисобига, 1,0 миллион доллари Хитойлик ҳамкорлари ҳисобига тўғри келади.

    Лойиҳа икки босқичда амалга оширилиши кўзда тутилган.

    Жорий йил 19 март ҳолатига ушбу лойиҳани биринчи босқичи учун 20,0 миллиард сўм маблағ сарфланиб, қурилиш ишлари якунланди ва Хитой Халқ Республикасининг «Fujian Haineng Electrical Co., Ltd» компаниясидан технологиялар олиб келиниб, ўрнатилди ва ишга туширилди. Натижада 70та иш ўрни яратилди.

    Иккинчи босқичда 2021-2022 йилларда қўшимча бино қурилиб, қўшимча 70та иш ўрни яратилиши режалаштирилган, деб хабар беради Наманган вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates