Наманган вилоят кардиология маркази директори ўз жамоасида «COVID-19»га қарши эмлашни бошлаб берди

    Саломатлик 7 апрел 2021 1276

    Жорий йилнинг 1 апрелидан Ўзбекистонда коронавирусга қарши оммавий эмлаш бошланган. Жараёнга, энг аввало, 65 ёшдан катталар, тиббиёт ходимлари, ўқитувчилар ва ички ишлар ходимлар жалб этилмоқда.

    Шунинг учун жорий йилнинг 4 апрель санасидан бошлаб РИКИАТМ Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази вилоят филиалида алоҳида эмлаш хонаси ташкил қилиниб, Наманган шаҳар 3-оилавий поликлиника бош шифокори Д.Ҳошимов раҳбарлигида ҳамширалар бригадаси томонидан тиббиёт ходимларини эмлаш бошланди.

    Дастлаб уларга вакцина ҳақида батафсил маълумот берилди. Умумий аҳволи кўздан кечирилиб, қон босимлари ўлчаниб, сўнгра «AstraZeneca» ва «ZF-UZ-VAC2001» вакциналари билан эмланмоқда.

    Биринчилардан бўлиб ўз ихтиёри билан мазкур филиал директори, тиббиёт фанлари номзоди, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси собиқ бошлиғи Солихон Мўминов эмланди.

    Унинг айтишича, айни пайтда ҳолати яхши, кўнгли хотиржам, барчага вакцина қабул қилишни тавсия этмоқда. Шифохонада бошқа ходимларни ҳам ўз навбати билан эмлаш ишлари давом этмоқда.

    Ўз мухбиримиз.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates