Наманган вилоят прокурори фуқаролар муаммоларини тинглади

    Эҳтиёжманд оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш орқали камбағалликни қисқартириш, аҳоли учун қулай шарт-шароитларни яратиш секторлар фаолиятининг асосий вазифаларига айланган.

    Белгиланган вазифаларни ижро этиш мақсадида Наманган вилоят прокурори Жаҳонгир Жўраевич Хатамов томонидан Чуст туманидаги “Бибиона” зиёратгоҳида "Сайёр қабул" ўтказилди.

    Қабул давомида ишга жойлаштириш, кредит ажратиш, имтиёзли равишда ҳарбий хизматни ўташ ва бошқа масалалар юзасидан 13 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, ушбу мурожаатлардан 4 таси жойида ҳал этилиб, қолган 9 таси бўйича тегишли идораларга муддатлар белгиланиб, тегишли топшириқлар берилди.

    Мисол учун, “Ариқ бўйи” МФЙда яшовчи фуқаро У.Аскарованинг мурожаатига кўра, уни тумандаги "Балиқчи" МФЙга ёрдамчи инспектор вазифасига ишга жойлаштирилиши таъминланди.

    Шу каби, тумандаги Тошқўрғон МФЙда яшовчи М.Раҳимжонов ва Бозорбоши МФЙда яшовчи К.Абиловларнинг ҳарбий хизматни имтиёзли равишда ўташ ҳақидаги мурожаатлари ўзининг ижобий ечимини топди.

    Вилоят прокуратураси томонидан барча мурожаатлар тўлиқ ва белгиланган муддатларда кўриб чиқилиши назоратга олинди.

    Бу борадаги тадбирлар барча ҳудудларда давом эттирилмоқда.

    Наманган вилояти прокуратураси

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates