баннер
Сайт тест режимида ишламоқда
Лого Лого-пв-уз

    Наманган вилояти ҳокими Наманган туманида нуронийлар билан учрашди

    Ижтимоий ҳаёт 2 август 2021 310

    Учрашув Миришкор маҳалласидаги «Элита» уруғчилик шийпонида бўлиб ўтди. Мулоқот аввалида тумандаги аҳолининг долзарб масалаларини аниқлаш ва уларнинг ечимини топиш мақсадида нуроний отахонлар, туманнинг жонкуяр фидойилари даврасида яхши кайфиятда, табиат қўйнида, очиқ ҳавода ташкил этилди.

    Даставвал хонадонлардаги муаммоларни ўрганиш, ўз вақтида ҳал этишда маҳалла раислари, ҳокимлар билан етарлича тезкор ва сифатли чора-тадбирларни кўриш, шу билан бирга, ахлоқ ва одоб, ёшлар таълим-тарбияси муҳокама қилинди.

    Учрашувда сўзга чиққан вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Наманган тумани миришкор, бободеҳқон, меҳмондўст халқлиги, бу ердаги барча ёши улуғ кексалари маънавиятли, қолаверса, ернинг тилини биладиган инсонлар эканлигини таъкидлади. У ўз нутқида йиғилганларни Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллигини муносиб тарзда кутиб олиш учун жойларда амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишлари, аҳолининг ҳаётдан рози бўлиб яшашлари учун яратилаётган кенг имкониятлар ҳақида тўхталди.

    Шундан сўнг Олий Мажлис Сенати аъзоси, «Нуроний» жамоатчилик кенгаши раиси, вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Икромхон Нажмиддинов нуронийларимиз ҳар соҳада ўрнак ва кўмакчи бўлишини, ўзларининг қимматли маслаҳатлари, ҳаётий тажрибалари билан ўсиб келаётган ёш авлодга йўл-йўриқлар беришлари кераклигини айтди.

    Тадбир сўнгида вилоят раҳбари тумандаги бир гуруҳ фаол фахрийларни ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирлади.

    Ўз мухбиримиз.

    No date selected
    September 2021
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates