Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов кўкрак нишони билан тақдирланди

    Спорт 20 июн 2021 454

    Наманган шаҳридаги «Афсоналар водийси» тематик паркида Олимпия ва Паралимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритган, жаҳон ва Осиё чемпионатларида ғолиб бўлган спортчиларни тақдирлаш маросими ўтказилди.

    Тантанали тадбирда боксчи Шаҳноза Юнусова ва мерган Мухтасар Тоҳировага Президент соврини - «Нексия-3» автомобилининг калитларини Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов топширди.

    Шунингдек, бир қатор чемпионларга вилоят ҳокимлиги томонидан 30, 20, 10, 5 миллион сўм миқдоридаги пул мукофотлари тақдим этилди.

    Тадбирда қатнашган Туризм ва спорт вазири ўринбосари Авазбек Каримов вилоят раҳбарига спорт ривожига қўшган ҳиссаси учун «Спорт аълочиси» кўкрак нишонини тақиб қўйди.

    Маросимда спортчиларнинг кўргазмали чиқишлари, таниқли санъаткорлар ижросидаги концерт дастури намойиш қилинди.

    Ўз мухбиримиз.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates