Наманган вилоятида оилавий меҳмон уйларини ташкил этишга доир тарғибот ишлари ўтказилди

    Туризм ва спорт вазирлиги томонидан Наманган вилоятида оилавий меҳмон уйлари фаолиятини йўлга қўйишга доир тарғибот ишлари ўтказилди. Бу ҳақда вазирлик Ахборот хизмати хабар берди.

    Туризм ва спорт инфратузилмасини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Лола Закирлаева бошчилигидаги ишчи гуруҳ Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманидаги "Нанай" қишлоғи, Чортоқ туманидаги “Балиқли кўл” ва “Оромгоҳ” МФЙлари, Косонсой туманидаги "Олмазор", "Жўме", "Маҳдуми Aъзам" МФЙлари, Чуст туманидаги "Ғова" қишлоғи ҳамда Поп туманидаги "Чодак" қишлоқларида уйма-уй юриб, оилавий меҳмон уйларини ташкил этиш, уларда хизмат кўрсатиш турларини кўпайтириш, шу билан бирга оилавий тадбиркорлик фаолиятларини ривожлантиришга қаратилган тарғибот-ташвиқот ҳамда тушунтириш ишларини ташкил қилди.

    Таъкидлаш лозимки, ушбу ишлар Ўзбекистон Президенти томонидан 2021-йил 18-19 феврал кунлари Наманган вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқларга, шунингдек Бош вазир ўринбосари – Туризм ва спорт вазири Aзиз Aбдуҳакимов буйруғига мувофиқ Вазирлар Маҳкамисининг 2018-йил 7-августдаги “Оилавий меҳмон уйлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 631-сонли қарори ижроси доирасида амалга оширилди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates