Наманган вилоятининг барча ҳокимликлари «Е-qaror» электрон тизими орқали қарор қабул қилган Республикадаги биринчи вилоят бўлди

    Аввал хабар берганимиздек, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан қабул қилинадиган қарорларни ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон тизими «Е-qaror»ни жорий этиш бўйича тизимли ишлар бажарилмоқда.

    3 май куни Адлия вазирлиги Ишчи гуруҳи кўмаги билан Наманган вилоят ҳокими Шавкатжон Абдуразоққов ва барча туман (шаҳар) ҳокимликлари «E-qaror» электрон тизими орқали бир вақтнинг ўзида реал вақт режимида, ҳеч қандай қоғозбозликларсиз ўзларининг биринчи электрон кўринишдаги қарорларини қабул қилишди.

    Ўтган ҳафтада Адлия вазирлиги Ишчи гуруҳи вилоятда қатор бўлиб, бу борада вилоятдаги барча ҳокимликлар ва ташкилотларининг соҳа бўйича тегишли масъуллари иштирокида семинар тадбири ўтказилди.

    Таъкидлаш керакки, янги онлайн дастурнинг устунлик томонлари, чиқарилаётган қарорларни тўғридан-тўғри «E-qaror» тизими орқали кенг жамоатчилик бемалол кузатиб бориши мумкин.

    Эслатиб ўтамиз, ноқонуний ҳужжатлар қабул қилинишининг олдини олиш, ҳокимликлар фаолияти очиқ ва ошкоралигини таъминлаш, соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 218-сон «Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан қабул қилинадиган қарорларни ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинган.

    Қарорга асосан маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қарорларини ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон — «E-qaror» 2021 йилнинг январь – май ойларида Қашқадарё вилоятида апробация қилиш юзасидан ҳуқуқий эксперимент ўтказилиши, 2021 йил 1 июлдан бошлаб ҳуқуқий эксперимент натижалари асосида «E-qaror» электрон тизими республиканинг барча даражадаги маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида жорий этилиши белгиланган.

    Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги ПФ–6155-сон Фармонига асосан 2021 йил 1 июлга қадар маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қарорларни фақатгина махсус «E-qaror» электрон тизими орқали тайёрлаб, қабул қилиш амалиёти йўлга қўйиш белгиланган.

    «E-qaror» электрон тизимини республикамизнинг барча ҳокимликларида жорий этиш орқали фуқароларимизнинг маҳаллий норма ижодкорлиги жараёнида фаол иштироки таъминланади, ҳокимликлар фаолияти ва иш юритуви шаффофлашади, ҳокимликлар томонидан фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликлари поймол бўлиши, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари тизимида коррупция, бошқа ҳуқуқбузарликлар содир этилиши учун шароит яратадиган, шунингдек, тадбиркорлик субъектлари учун асоссиз харажатлар қилишга олиб келувчи ортиқча маъмурий ҳамда бошқа чекловларни жорий этадиган қоидалар ва нормалар ўрнатилиши олди олинади.

    Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими,

    Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates