Наманганда 130 оилага бепул озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди

    Рамазон ойи муносабати билан “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Наманган вилоят бўлими яна бир хайрли ишга қўл урди. Фонд вилоят бўлими ташаббуси билан ҳар бир туман ва шаҳардан эҳтиёжманд оилалар рўйхати шакллантирилиб, уларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилмоқда.

    — Куни-кеча хайрия тадбирларимизнинг биринчи босқичи якунланланди, — дейди фонд вилоят бўлим бошқаруви раиси А.Мукаррамов. — Биринчи босқичда кам таъминланган, боқувчисини йўқотган ва ногиронлиги бор 130 оилага беғараз ёрдам кўрсатдик. Айни кунларда вилоят бўйича яна 200 оиланинг рўйхати шакллантирилган. Рамазон ҳайити арафасида уларга ҳам моддий кўмак ажратиш ниятидамиз.

    Таъкидлаш керак, фонд республика бошқаруви топшириғига асосан жойларда кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олиб, уларга моддий ва маънавий кўмак кўрсатилмоқда. Хайрияга муҳтож оилалар эса маҳалла фаоллари, маҳаллаларда хизмат кўрсатаётган ҳоким ёрдамчилари ва сектор раҳбарлари билан ҳамкорликда аниқланмоқда.

    “Маҳалла” фонди

    матбуот хизмати

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates