Наманганда 3 йилда мактабгача таълим муассасаси сони 1146 тага ортди

    Вилоятда 2017 йил бошида жами 50 минг ўрин қувватга эга 462 та давлат мактабгача таълим муассасалари ҳамда 677 ўринли 10 та нодавлат мактабгача таълим муассасалари мавжуд бўлиб, қамров коэффитсенти 24 фоизни ташкил этган.

    2017—2020 йиллар бўйича ўтказилган таҳлил натижалари Наманган вилояти Иқтисодий тараққиёт бош бошқармаси расмий сайтида эълон қилинди.

    Шу вақт давомида мактабгача таълим сифати ва қамровини яхшилаш мақсадида давлат инвестиция дастурлари, маҳаллий бюджет ва бошқа манбалар ҳисобидан 1 225 ўринли 6 та янги мактабгача таълим муассасалари қурилди, 4 100 ўринли 109 та мактабгача таълим муассасалари реконструкция қилинди ҳамда 50 та мактабгача таълим муассасаларида мукаммал таъмирлаш ишларини амалга ошириш ҳисобига қўшимча 5 325 ўрин яратилди.

    Шунингдек, бўш турган бинолар ва фаолият кўрсатмаётган мактабгача таълим муассасалари қайтадан мослаштирилиб, 112 та давлат мактабгача таълим муассасалари, 71 та нодавлат мактабгача таълим муассасалари, 38 та давлат хусусий шерикчилик асосида, 935 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ташкил этилди.

    Ушбу ишларни амалга ошириш натижасида янги қуриш ҳамда реконструкция қилиш ҳисобига мактабгача таълим муассасалари сони 472 тадан 1 618 тага етказилиб, жами 99 924 ўрин янги қувватлар яратилгани холда, қамров коэффитсенти 50 059 дан 149 983 тага етказилди.

    Маълумот учун, 2020 йил якуни билан вилоятда 10 478 нафар педагог тарбиячилар бўлиб, маълумоти бўйича 2 967 нафари (28,5%) олий, 568 нафари (6%) тугалланмаган олий ҳамда 6 943 нафари (65,5%) ўрта махсус маълумотли тарбиячилар ҳиссасига тўғри келган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates