Наманганда «5 ташаббус» фестивали ғолибларига 1 миллиард сўмлик анжомлар топширилди

    Ижтимоий ҳаёт 16 ноябр 2021 762

    Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган беш муҳим ташаббус келажагимиз эгаларини ҳар жиҳатдан етук, эртанги кунга муносиб камол топишларига қанот бағишлаб, уларни баркамоллик йўлида юксак марралар сари руҳлантирмоқда.

    Халқ таълими вазирлиги томонидан кўрилаётган чора-тадбирлар, ўтказилаётган танловлар, фестиваллар доирасида вилоятдаги 712 та таълим муассасасининг 500000 нафардан ортиқ иқтидорли ўқувчиси жорий йилда турли танлов ва мусобақаларда муносиб иштирок этди. Якуний натижаларга кўра, 203 нафар ўқувчи муваффақият қозонди.

    Бугун Наманган вилоят маданият марказида «5 ташаббус» фестивалида ўқувчилари ғолиб бўлган мактабларни тақдирлашга бағишланган байрам фестивали уюштирилди. Тантанада қатнашган Халқ таълими вазири ўринбосари Ваҳобжон Ражапов, вилоят ҳокими ўринбосари Ғуломжон Муродхўжаев, вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Рустамжон Исроиловлар барча совриндорларни муваффақият билан қутлаб, янада зафарли марраларни забт этишга чорлашди.

    Ғолиб мактаб жамоаларга вазирликнинг диплом, сертификат ва қимматбаҳо мукофотлари тақдим этилди. Аҳамиятлиси, республикамиз бўйлаб мазкур жараёнларда фаол қатнашиб, юксак натижаларни кўрсатган мактабларга вазирлик томонидан бир миллиард сўмлик робототехника, мусиқа ва спорт жиҳозлари совға қилинди.

    Сўнгра йиғилганлар иқтидорли йигит-қизлар ижодига ва илм даргоҳлари жамоаларининг изланишлари маҳсулига оид кўргазма билан яқиндан танишдилар. Ахборот технологиялари ва уларнинг иш самарадорлиги билан боғлиқ воситалар кўпчиликда катта таассурот қолдирди. Ўқувчи-ёшлар ижросидаги чиқишлар, куй-қўшиқлар ва рақслар тақдирлаш маросимига байрам кайфиятини бағишлади.

    Ўз мухбиримиз.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates