Наманганда бир нечта дастурни ўз ичига олган мега лойиҳа амалга оширилади

    Инвестициялар 19 феврал 2021 1089

    Бош вазир ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умрзоқов халқ депутатлари Наманган вилояти кенгашининг сессиясида вилоятда амалга ошириладиган йирик инвестиция лойиҳалари ҳақида маълумот берди.

    – Наманган вилоятида мега лойиҳа устида иш бошладик. Мазкур мега лойиҳа 750 миллион долларлик 15 та лойиҳани ўз ичига олган. Бу лойиҳалар ишга туширилгач, вилоят иқтисодиёти анча яхшиланади.

    Энг асосийси, Наманганда ушбу лойиҳаларни амалга оширувчи ташаббускорни топиш муаммо бўлмади. Наманган халқида салоҳият, имконият, хоҳиш бор. Тадбиркорлик кўникмаси ва масъулияти юқори.

    Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш мақсадида вилоятда 19 та ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарини ташкил этиш режалаштирилган. Айни пайтда Давлатобод, Косонсой, Тўрақўрғон туманларида ишлар бошлаган. Худди шундай бошқа туманларда ҳам иш олиб борилади.

    Вилоятда тўқимачилик, чарм-пойабзал, электротехника, фармацевтика, қурилиш материаллари каби драйвер соҳалар бўйича “ўсиш нуқталари” белгилаб олинди, деб маълум қилди С.Умурзоқов.

    Янги тизим бўйича 775 та маҳаллага саноат лойиҳалари олиб кирилади.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates