Ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ф.Т. фуқаро А.Х.га қалбаки 20 000 АҚШ долларини ҳақиқий 14 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, олдиндан 100 АҚШ долларлик купюрадаги қалбаки 8 000 АҚШ долларини берган вақтида ушланиб, давом этган тадбирда бошқа бир фуқаро Н.Т.дан қалбаки 6 000 АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олинган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.








