Наманганда қуйма олтин бўлакларини пулламоқчи бўлган шахс ушланди

    Хавфсизлик 1 июл 2020 2103

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ш.И. ноқонуний даромад орттириш мақсадида харидор Д.га 297,57 грамм қуйма олтинни 1 граммини 525 минг сўмдан ҳисоблаб, жами 156,3 млн сўмга сотишга келишиб, шундан, 11 300 АҚШ доллари ва 34,7 млн сўмни олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

    Мазкур ҳолат юзасидан Ш.И.га нисбатан Жиноят кодексининг 177-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.