Қайд этилишича, холат бўйича Давлатобод туман ички ишлар бўлими, туман ҳокимлиги, мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини вакиллари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилганда ҳолат Давлатобод туманидаги 80-умумтаълим мактаби ўқувчиси иштирокида содир бўлгани аниқланган.
Маълумотларга кўра, ўқувчининг онаси ва бувиси томонидан унга нисбатан қилинган қўпол ҳаракат ва ҳақоратларга бардош бера олмасдан, стресс таъсирида куч ишлатган.
Она ва вояга етмаган шахс билан профилактик суҳбатлар ўтказилиб, томонлар яраштирилди. Уларга нисбатан огоҳлантириш чоралари кўрилиб, келгусида бундай ҳолатларнинг олдини олиш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди, — дейилади хабарда.