Наманган вилоятида ушбу танловдан муваффақиятли ўтиб, тиббий кўрик натижалари ижобий чиққан 141 нафар фуқаро Наманган халқаро аэропортидан Россиянинг Амур вилоятида Космодром атрофидаги қурилиш объектларида ишлаш учун жўнаб кетди.
Вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетаётган фуқароларга ўз йўналишлари бўйича тушунтириш олиб борилди.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ушбу фуқароларни карантин манзилига жойлаштириш, рўйхатга олиш, ишлаш ҳуқуқини берувчи патент, 3 маҳал овқат, ётоқхона, махсус кийим харажатлари иш берувчи томонидан қопланади, деб хабар беради Ташқи меҳнат миграцияси матбуот хизмати.