Наманганлик икки ижодкор кино оламида инқилоб қилмоқчи

    Маданият 6 июл 2020 4076

    Маълумки, танқили ёзувчи Исоқжон Нишонов ўзининг «Афғон шамоли» туркуми билан  барчага яхши таниш.

    Шу кунларда ёзувчи туркумнинг 14 - фаслини ёзиб тугатиб, 15 - фасл устида қизғин иш олиб бормоқда. Ҳар бир фасл алоҳида бир китоб. Ҳозиргача бу китоблар мухлислар томонидан қўлма-қўл ўқилмоқда. Энди «Афғон шамоли» экранларга кўчмоқда.

    Наманганлик актёр ва продюссер Ёқуб Аҳмедов «Афғон шамоли» асосида киносериал олишга ҳозирланмоқда. Исоқжон Нишоновнинг бизга маълум қилишича, сценарий ёзиш жараёни бошланган. Режага кўра жуда улкан лойиҳа амалга оширилади.

    Ва лойиҳа наинки ўзбек, балки жаҳон кино оламида ҳам инқилоб ясайди, дейишмоқда.

    Санжарбек ҲАМИДОВ