Наманганлик ўқувчилар Испанияда ўтказилган онлайн мусиқа фeстивалида фахрли ўринларни қўлга киритди

    Кейинги авлод 11 июн 2020 1740

    Наманганлик мусиқа соҳасида иқтидор эгалари бўлган ўқувчилардан 3 нафари Испанияда ўтказилган онлайн фестивал-танловда муваффақиятли иштирок этиб, юксак эътирофларга сазовор бўлди.

    Дунёнинг 120 давлатидан иқтидорли тенгдошлар иштирок этган “World Art Games” шиори остида ўтказилган мазкур танловда Наманган шаҳридаги 1-ДИУМнинг 7-синф ўқувчиси Аҳрормирза Раҳманов 13 - 15 ёш тоифасида скрипка ҳамда фортепиано йўналишларида қанчалар маҳорат соҳиби эканлигини кўрсатиб, ҳар икки йўналишда ҳам 1-ўринни қўлга киритди.

    Наманган шаҳридаги 52-умумтаълим мактабининг 6-синф ўқувчиси Севара Уматалиева эса фортепиано йўналишида 10-12 ёш тоифасида 2-ўринга сазовор бўлди. Унинг укаси, худди шу мактабнинг 4-синф ўқувчиси Отабек Уматалиев эса халқ чолғулари прима-рубоб йўналишида 10-12 ёшли тенгдошлари билан бўлган баҳсларда 2-ўрин соҳиби бўлди.

    Иштирокчиларнинг ҳар бири халқаро тоифадаги диплом билан тақдирландилар. Эътиборлиси, фестивал-танлов ғолиби Аҳрормирза Раҳманов жорий йил сўнггида Испанияда ўтказиладиган тантанали тақдирлаш маросимида иштирок этади. Наманганлик ёш истеъдодлар истиқбол сари ана шундай юксак марраларни кўзлаб одимламоқдалар.

    Вилоят халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates