Наманганлик спортчиларга гувоҳнома топширилди

    Спорт 7 октябр 2020 757

    Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикасида спортни ривожлантиришга ва ёш спортчиларни халқаро миқёсда рақобатбардошлигини ошириш, жисмоний салоҳияти юқори, руҳий тетик спортчиларни тайёрлашга катта эътибор қаратиб келинмоқда.

    Хусусан, Наманган муҳандислик-технология институтини жисмоний тарбия ва спорт фани катта ўқитувчиси, Улуғбек Қўчқоровнинг раҳбарлигидаги Муайтай спорт тўгараги институт довруғини юксакларга кўтармоқда. Тўгаракнинг барча аъзолари малакали спортчилар. Улар орасидан довруқли спортчилар етишиб чиқмоқда.

    Улуғбек Қўчқоров Наманган Давлат университетини 2011 йилда бакалавр, 2014 йилда магистрлик дипломини олди. Тўғри шу олийгоҳга келди. Очиғи жон фидо қилиб ишлади. Шунинг учун тўгарак аъзолари шуҳрат пиллапояларидан бирин-кетин юқорига интилмоқдалар. Бир неча бор Ўзбекистон кубоги ғолиби, Ўзбекистон чемпиони бўлган Хумоюнмирзо Парпибоев, Хуршидбек Салимбоев, Дилноза Тожиддинова, Дурдона Ўскановалар институт фахрига айланишмоқда. Достонбек Сайдуллаевнинг ютуғи алохидадир. У икки карра Ўзбекистон, шунингдек, Осиё чемпиони мартабасига эришди. Институтнинг довруқли ўқитувчиси меҳнати шу ҳудуддаги маҳаллалар ёшларини ҳам чорлади. «Мустақиллик», «Олмазор», «Янги ҳаёт», «Тўқувчи»да яшовчилар олийгоҳдаги Муай тай спорт тўгарагига аъзо бўлишди.

    Институтда Муай тайчиларни шарафлашга бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Гувоҳнома ва мукофотларни ректор Одилжон Маматкаримов топширар экан, уларни қизғин муборакбод этди.

    Дарҳақиқат, Наманган мухандислик-технология институтида Президентимиз томонидан илгари сурилган «Беш муҳим ташаббус»нинг барча йўналишларида зўр муваффақиятга эришилмоқда. Олийгоҳнинг рейтинг балларида спорт, санъат, ахборотлаштириш, китобхонлик ва битирувчи қизларни иш билан таъминлашдек вазифалар муваффақиятли уддаланмоқда.

    Раҳимжон ИРИСОВ, журналист.

    Ҳотам МАМАДАЛИЕВ олган сурат.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates