Наманган туманилик ўқувчи бир ойда 5 миллион сўм даромад топмоқда

    Кейинги авлод 30 апрел 2021 1024

    Отабек Усмонов Наманган туманидаги 16-умумтаълим мактабининг 11-синф битирувчиси. У ўз олдига катта мақсадлар қўйган, муддатидан аввал Жанубий Кореянинг «Songvon» университети талабасига айланди.

    Корейс тилидан «Тоpic 2» даражали сертификатга эга бўлиб, мазкур тил билан 3 йилдан буён мунтазам шуғулланади. У ўз атрофига умумтаълим масканидаги тенгдошлари, ука-сингилларини жамлаган. Дарсдан сўнг мактаб директори Анваржон Мирзалиев томонидан ажратилган хонада корейс тилидан қўшимча сабоқлар беради.

    Айни пайтда ўзининг 9 нафар синфдошини ҳам ОТМга кириш имтиҳонларига тайёрламоқда. Биргина мактабнинг ўзида 50 дан зиёд ўқувчи ҳамда маҳалладошларига корейс тилини ўргатмоқда. Тинимсиз ҳаракатлари, билими унга ҳар ойда 5 млн. сўм даромад келтирмоқда.

    Ўз мухбиримиз.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates