Нанайнинг фусункор шаршараси (фоторепортаж)

    Яшил сайёра 6 октябр 2020 5734

    Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида жойлашган Нанай қишлоғи мафтункор табиати ва мусаффо иқлими билан танилган.

    Айниқса, Нанай шаршарасининг мафтункор жилваси кишини ўзига ром этади.

    Фусункор шаршаранинг баландлиги 5 метрни ташкил этади. Шаршаранинг жануби-шарқий қисмида Чорвоқ сув омбори, шимолий қисмида Чотқол тоғ тизмаси мавжуд.

    Ўйноқи ҳаракатлари билан тошдан тошга урилиб оқаётган шаршара ўзига хос бетакрор манзара касб этади.

    Табиатнинг ушбу инъомини томоша қилиш, зилол сувнинг шовуллаган овози, қушларнинг сайрашини тинглашга иштиёқманд сайёҳлар бу ерга тез-тез ташриф буюради.