Наркологик касалликка чалинган шахсни даволашда меҳнат терапияси қўлланилиши мумкин

    Мамлакатимизда 28 октябр 2020 2108

    Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан “Наркологик касалликлар профилактикаси ва уларни даволаш тўғрисида”ги Қонун имзоланди (ЎРҚ–644, 27.10.2020 й.) 

    Қонунга мувофиқ, аҳолига наркологик ёрдам давлат наркология муассасалари ёки лицензияга эга бўлган хусусий тиббиёт муассасалари томонидан кўрсатилади.

    Наркологик касалликка чалинган шахсни даволаш унинг ёки қонуний вакилининг ёзма розилиги олинганидан кейин амалга оширилади (мажбурий даволаш назарда тутилган ҳолатлардан ташқари).

    Шахсни мажбурий даволашга муҳтож деб топиш наркология диспансерлари таркибидаги ихтисослаштирилган тиббий комиссиялар томонидан амалга оширилади.

    Мажбурий даволаш суд қарори асосида қўлланилади.

    Мажбурий даволашнинг давомийлиги шахс даволаш учун жойлаштирилган кундан эътиборан 5 кунлик муддатда наркология муассасасининг тиббий комиссияси томонидан белгиланиб, давомийлиги 18 ойдан кўп бўлиши мумкин эмас.

    Мажбурий даволанишда бўлиши даврида шахсларни даволаш мақсадида уларга меҳнат терапияси қўлланилиши мумкин.

    Мажбурий даволаниб чиққан шахсларни ишга жойлаштириш маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, ички ишлар органлари, меҳнат органлари ҳамда наркология муассасалари зиммасига юклатилади.

    Қонунга кўра, давлат:

    психоактив моддалардан ўткир заҳарланиш натижасидаги психозлар чоғида шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилишини;

    амбулатория ва стационар шароитларда маслаҳат бериш-ташхис қўйилишини, даволашни, психопрофилактик, реабилитация, ижтимоий ёрдам кўрсатилишини кафолатлайди.

    Қонун кучга киргач “Сурункали алкоголизм, гиёҳвандлик ёки заҳарвандликка мубтало бўлган беморларни мажбурий даволаш тўғрисида”ги Қонун ўз кучини йўқотади.

    Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates