NASA: АҚШ 2030 йилларнинг бошида Марсга одамларни юборишни режалаштирмоқда

    Транспорт вазири, NASA директори вазифасини бажарувчи Шон Даффи Fox News телеканалига берган интервьюсида АҚШ 2030-йиллар бошида Марсга одамларни жўнатишни режалаштираётганини айтди.

    Унинг сўзларига кўра, бу миссия саккиз ойдан кўпроқ вақтни ўз ичига олади.

    “Марсга учиш, кейин у ерда қолиш ва кейинроқ қайтиш учун саккиз ойдан кўпроқ вақт кетади”, деди Даффи.

    У бу режаларни жуда муҳим деб атади ва Ойга учиш тажрибаси миссия давомида астронавтларнинг ҳаёти хавфсизлигини таъминлаш учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлишини қўшимча қилди.

    Аввалроқ Даффи АҚШ Президенти Дональд Трампнинг ваколат муддати тугагунига қадар одамларни Ойга қўндиришни режалаштираётганини маълум қилганди, деб хабар берди russian.rt.com.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates