«Natural Gas World»: Ўзбекистон энергетика мустақиллигига эришиш жараёнида максимал фойда олишга интилмоқда

    Энергетика 27 июн 2021 244

    «Natural Gas World» ихтисослашган халқаро онлайн-нашрида Ўзбекистон энергетика вазирлиги, «Eriell» ва «Belgrave» компаниялари ҳамкорлигида ўтказилган вебинар якунларига бағишланган мақола эълон қилинди

    Унда Ўзбекистон энергетика мустақиллигига эришувни максимал даражада фойда кўришга урғу бериш билан бирга олиб бораётгани қайд этилган, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

    Мақолада мамлакатимиз газ захираси тўғрисидаги маълумотлар ҳам қаламга олинган. British Petroleum нефть-газ компанияси маълумотномаларида келтирилишича, у 1,2 триллион кубометрни ташкил этади.

    Таъкидланганидек, республикамиз газ экспорт қилади, бироқ электр энергияси ишлаб чиқариш ҳамда қўшимча қиймат баҳосига эга бўлган полимер ва кимё ишлаб чиқариши йўналишида мамлакатнинг ички эҳтиёжларида фойдаланиш мақсадида 2025 йилга бориб газ экспортига барҳам беришга интилмоқда.

    Шу билан бирга, Ўзбекистон қуёш, шамол ва водород энергетикаси соҳаларида салмоқли салоҳиятга эга экани ҳам ўқувчиларга маълум қилинган. Ҳукумат келгуси икки ёки уч йил ичида қарийб 3 ГВт шамол энергетикаси қувватини ишга тушириш, бундан ташқари, 1 ГВт қуёш электр станцияларини ишга туширишни мўлжаллаётгани ҳам алоҳида таъкидланган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates