Навбатдаги «Саломатлик» поезди Қорақалпоғистон аҳолисига хизмат кўрсатади

    Саломатлик 19 май 2023 1543

    “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти томонидан “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди билан ҳамкорлигида навбатдаги “Саломатлик” тиббий-санитар ёрдам поезди сафарга чиқди.

    Жорий йил 16 майдан 22 майгача Қорақалпоқ – Жаслиқ бекатларида аҳоли ҳамда темирйўлчилар орасида профилактик-тиббий кўрик ўтказиш мақсадида малакали терапевт, офтальмолог, невропатолог, педиатр, жарроҳ, стоматолог, гинеколог ҳамда УТТ шифокорлари, шунингдек, рентген-лаборантлар, ҳамширалар ҳамда бошқа тиббий ходимлардан иборат бригада жойларда тиббий хизмат кўрсатяпти.

    Тиббий кўрик давомида аниқ лаборатор таҳлилларга ва замонавий текшириш усулларига таянган ҳолда ташхислар қўйилди. Ҳар бир беморга аниқланган касалликлари бўйича зарур тавсиялар берилди, даволаш ҳамда соғломлаштириш тадбирлари ўтказилди. Шахсий гигиена, соғлом турмуш тарзи ва тўғри овқатланиш тўғрисида тушунтириш ишлари оборилди.

    Саломатлик поездининг олис ва чекка ҳудудларга бўладиган кейинги сафарлари йил давомида, босқичма-босқич амалга оширилади, деб хабар беради “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates