«Навоий азот» АЖда содир бўлган ёнғин бартараф этилди

    Чақнаш оқибатида 1 нафар фуқаро ҳалок бўлган ва 11 нафар фуқаро тан-жароҳати олган.

    Аввал хабар берилганидек, бугун, 11 март куни соат 14:10 да Навоий вилояти, Навоий шаҳар, Навоий кўчасида жойлашган «Навоий азот» АЖнинг 25-цехи лабораториясида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши ҳодисаси рўй берган. Чақнаш натижасида ёнғин келиб чиққан.

    Ёнғин-қутқарув экипажлари томонидан ёнғин соат 14:20 да қуршаб олиниб, 14:50 да батамом ўчирилди.

    ФВВнинг хабар беришича, чақнаш оқибатида 1 нафар фуқаро ҳалок бўлган ва 11 нафар фуқаро тан-жароҳати олган. Ҳозирга жабрланганларга малакали тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

    Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари амалга оширилмоқда.