Навоий ИEС энергоблоклари қайтадан ишга туширилди

    Энергетика 7 июл 2021 850

    Навоий ИEС: газ қувуридаги таъмирлаш ишлари якунланиб, Навоий ИEС энергоблоклари ишга туширилди.

    Хабар берганимиздек, бугун, 7 июль соат 05:48да Навоий иссиқлик электр станциясининг буғ-газ қурилмаларини табиий газ билан таъминловчи газ қувурида носозлик юзага келган эди.

    Мазкур носозликни бартараф этиш ишларини хавфсиз бажариш учун станцияга газ таъминоти тўхтатилди ва Навоий ИEСнинг 1-сонли буғ-газ қурилмаси ҳамда 8,9-сон энергоблоклари вақтинча тўхтатилди.

    Газ қувурида аниқланган носозлик соат 12:45да бартараф этилди, қувурлар газ билан тўлдирилиб, соат 13:15да Навоий иссиқлик электр станциясига табиий газ етказиб берила бошланди.

    Соат 16:09да Навоий иссиқлик электр станциясининг буғ-газ қурилмаси ва 8,9-сон энергоблоклари умумий тармоққа уланиб электр энергиясини етказиб бера бошлади, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.