Навоий иссиқлик электр станцияси энергоблокида капитал таъмирлаш ишлари якунланди

    Энергетика 22 октябр 2021 1384

    «Навоий ИEС» 12-сонли энергоблокида қарийб 3 ой давом этган ҳамда 400 дан ортиқ ишчи-ходимлар иштирок этган таъмирлаш ишлари якунланди.

    Куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида ўтказилган таъмирлаш тадбирлари давомида 12-қозоннинг экран қувурлари тўлиқ янгиланди, буғ пакет қувурлари алмаштирилди, қозон механизмлари, арматуралари жорий таъмирдан чиқарилди. Шунингдек, 12-турбина генераторининг юқори, ўрта ва паст босимли цилиндрлари, подшипниклари капитал таъмирдан ўтказилди, блокда мавжуд бўлган барча насослар тўлиқ таъмирланди, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати «Иссиқлик электр станциялари» АЖ маълумотига таяниб.

    – Якунланган капитал таъмирдан кўзланган асосий мақсад – энергоблокнинг актив қувватини номинал қийматгача етказиш ҳамда электр энергияси ишлаб чиқариш учун ёқилғи сарфини камайтиришдан иборат, – дейди қозон турбина цехи бошлиғи Х.Хушвақтов.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates