Навоий шаҳрида “Ёшлар ва аёллар дафтари”ни мувофиқлаштирувчи штаб иш бошлади

    Навоий шаҳар ҳокимлигида “Ёшлар ва аёллар дафтари”ни мувофиқлаштирувчи Навоий шаҳар штаби ташкил этилди, деб хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

    Маълум қилинишича, бугун штаб аъзолари ҳамда тегишли масъуллар иштирокида йиғилиш ўтказилиб, мазкур йўналишда олиб борилаётган ишларни мувофиқлаштириш юзасидан мутасаддиларга топшириқ ва кўрсатмалар берилган.

    Таъкидлаш жоизки, “ёшлар дафтари”га ҳар бир сектор ҳудуди кесимида истиқомат қилаётган, 18 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган, “аёллар дафтари”га эса 30 ёшдан ошган ижтимоий, ҳуқуқий, психологик қўллаб-қувватлашга, билим ва касб ўрганишга, бандлигини таъминлашга эҳтиёжи ва иштиёқи бўлган ишсиз ёшлар, хотин-қизлар киритилади.

    Йиғилишда уйма-уй юриш орқали ёшлар ва аёллар билан бирма-бир мулоқот қилиб, уларнинг эҳтиёжларини, қизиқишларини аниқлаб, бу борада анкета сўровномасида қайд этиб бориш юзасидан аниқ йўналишлар белгилаб берилган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates