Навоий вилояти ҳокимига ўринбосар тайинланди

    Мамлакатимизда 12 октябр 2020 1479

    Бекзод Нуриддинович Бобомуродов Навоий вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

    У бугунги кунгача «Қишлоқ қурилиш инвест» МЧЖ инжинеринг компанияси Навоий вилоят филиали директори лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган эди.
    Бекзод Бобомуродов 1983 йилда Қизилтепа туманида туғилган.
    У Тожикистон Республикаси Хўжанд давлат университети ва Тошкент Молия институтини тамомлаган.
    Меҳнат фаолияти давомида Ўзбекистон Республикаси Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш федерацияси Навоий вилояти ҳудудий бирлашмаси раиси, Навоий вилояти қурилишда танлов савдолари ва нархларни шакллантириш ҳудудий консалтинг маркази директори каби масъул лавозимларда ишлаган.

    Маълумот ўрнида: 2015 йилдан буён мазкур лавозимда Комилжон Расулов ишлаб келаётганди.

    Абдували Бўриев